Uncategorized

Ўзбекистонда энг арзон нон қаерда сотилаётгани маълум бўлди

Монополияга қарши қўмита мутахассислари ҳудудлар кесимида нон нархини ўрганди.
Уларнинг сўзларига кўра, Тошкентда бир “булка” 2800 сўм, Қашқадарё вилоятида эса 1650 сўм.

Республика бўйича ўртача нарх 2250 сўмни ташкил этди.

Шунингдек, июн ойида нархларни барқарорлаштириш мақсадида ҳар бир нон ишлаб чиқарувчига тенг шароит яратиш мақсадида 170 минг тонна ун кичик партияларда (ҳар бири 3 тоннадан) биржага жойлаштирилиши маълум бўлди.

Бундан ташқари, 1-июн ҳолатига кўра, мамлакатимизда 50,5 минг тоннадан ортиқ ун харид қилинган. Корхоналарда август ойи охиригача ун ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ғалла захиралари ҳам мавжуд.

Монополияга қарши қўмита ун маҳсулотларини сотишда бозор механизми жорий этилгани ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар манфаатларига қаратилган қадам эканини таъкидлаб, ишлаб чиқарувчилар, сотувчилар ва аҳолини бундан хавотирланмасликка чақирди.

Сунъий танқислик ёки нархларнинг кескин ошиши кузатилган тақдирда Монополияга қарши кураш қўмитасининг (+99871) 207-47-00 ишонч телефони, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 call-марказига ёки матбуот хизматига мурожаат қилишингиз мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan