Uncategorized

Сайловда иштирок этиш ҳам бир масъулият

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги 528–сайлов участкасида “Яккабоғ” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Абдумалик Соатов   ҳам овоз берди.
  

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, туманимиздаги 528-сайлов учаскасида кўзи ожиз юртдошларимизнинг хоҳиш-иродасини ифода этиши учун барча шароит яратилган. “Брайл алифбоси”да чоп этилган бюллетен билан таъминланган.


–Мен кўзим ожизлилига қарамасдан жонажон Ватанимда бахт топдим, иқбол топдим. – дейди Абдумалик Соатов. – Имкониятим чекланган бўлишига қарамай, ўзим келиб муносиб номзодга овоз бердим.  Саловда иштирок этиш ҳам бир масъулият. Биз жамиятимизда юз бераётган янгиланишларга бефарқ бўлмай, мазкур сиёсий тадбирда фаол иштирок этаётганимиздан фахраланамиз.
     

Туманда 61 та сайлов участкаси фаолият юритмоқда. Бугун барча шароитларга эга участкаларда 111 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этиб, овоз бериши кутилаётир. Уларнинг 1 минг 358 нафари сайлов кунигача 18 ёшга тўлган йигит-қизлардир. Шунингдек, комиссия аъзолари туманда соғлиги туфайли участкаларга келолмайдиган фуқароларнинг хонадонларига бориб, сайловга уларнинг муносиб иштирок этиши учун зарур шароит яратмоқда.

Тумандаги Оққўрғон маҳалласида яшайдиган Тўйчибек Нуриллаевнинг ҳам бугун сайловда иштирок этиб, ўз хохиш-иродасини ифода этиши учун имконияти бўлмади.

–Маҳалламиздаги сайлов участка комиссияси аъзолари уйимга келиб, овозимни олиб кетишди,–дейди Т.Нуриллаев.– Сайловда менинг ҳам учун овозим муҳимлигини чуқур англаган ҳолда бахтиёрлик ҳиссини туйдим.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan