Uncategorized

Суд амалиётида келиб чиқаётган муаммоларни олдини олиш – одил судловни таъминлаш асосидир.

Сурхондарё вилоят судида куни кеча Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати, Сурхондарё вилоят маъмурий ва Термиз туманлараро суди судьялари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро (туман) судлари судьялари иштирокида суд амалиётида келиб чиқаётган муаммоларни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан видеоконференцалоқа режимида семинар ташкил этилди.

 Семинарда маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича республика судлари томонидан 2020 йилда судловга тааллуқлилик хусусидаги процессуал қонунчиликни қўллаш амалиёти (ҳокимлик қарорларини ҳақиқий эмас деб топишга, ерга ва мулк ҳуқуқига оид низолар)ни умумлаштириш натижалари, фуқаролик ишлари бўйича судлар ва маъмурий судлар ўртасида судловга тааллуқлилик масаласида юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳамкорликда ўрганиб, ҳал қилиш, тааллуқли бўлмаганлиги учун қабул қилиш рад қилинаётган даъво ариза ва аризаларни судга мурожаат қилган шахсларни сарсон қилмаслик мақсадида даъво ариза ва аризаларни кўриб чиқиш учун тааллуқли судга тўғридан-тўғри юбориш чораларини кўриш,  ҳудудларда ишларни асоссиз равишда бир суддан иккинчи судга юбориш ҳолатларига бутунлай барҳам бериш, иш ҳужжатларини уни тақдим қилган шахсга қайтармасдан, иш ҳужжатларини тегишли судларга юбориш масалалари ҳамда уй-жой ва ер билан боғлиқ низолар бўйича амалиётда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш ва такрорланишини олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Шунингдек семинарда айрим ишлар бўйича судлар томонидан ишларни тааллуқлилиги масаласидаги нормаларнинг нотўғри қўлланилиши оқибатида иш бўйича ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари фуқаролик ишлари бўйича судга, баъзилари эса, маъмурий судга тааллуқли бўлган талабларни асоссиз равишда кўрмаслик, айрим ҳолларда эса судга тааллуқли бўлмаган талабларни судлар томонидан кўриб чиқилиш ҳолатларига йўл қўйилганлигини, ушбу тоифадаги ишлар, яъни фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан бу борада йўл қўйилаётган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилишлари ҳолатлари мисоллар билан кўрсатиб ўтилди.

Шундан сўнг, раислик қилувчи семинар иштирокчиларига ишларни тааллуқлилиги борасида судлар томонидан йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, уларни келгусида такрорланишини олдини олиш ва бу борада процессуал қонунчилик нормаларига қатъий риоя қилиш, ҳар қандай юзага келадиган тушунмовчиликларни судлар ҳамкорликда бартараф қилишлари лозимлиги ҳамда ҳар қандай низоларни ўз вақтида ечимини топиш масаласида ҳамкорликни йўлга қўйишлари лозимлиги юзасидан семинар иштирокчиларига тавсиялар бериб, пировардида судларга даъво аризаси ва ариза билан  мурожаат қилаётган фуқароларнинг сарсонгарчиликларини олди олиниши ва судларга бўлган ишончи янада ортишини таъкидлади.

Семинар якунида судлар томонидан ишларни тааллуқлилиги борасида қонун нормаларини тўғри қўллаш, маълумотномаларда кўрсатилган хатоликларга келгусида йўл қўймаслик ва такрорланишини олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган амалий чоралар келишиб олинди.

 Сурхондарё вилоят суди

 фуқаролик ишлари бўйича

 судлов ҳайъати раиси                                           Баҳодир Джумаев

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan