Uncategorized

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида “Миллий ўйинлар – саломатлик гарови” фестивали бўлиб ўтди.

Куни кеча Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида талаба ҳамда уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Миллий ўйинлар – саломатлик гарови” шиори остида директор кубоги учун “Миллий таомлар ва миллий ўйинлар” фестивали ўтказилди.

Фестивалда таълим муассасаси талабалари билан Термиз туманида жойлашган “Янгиобод”, “Нурафшон”, “Янгиер”, “Орол”, “Халқабод”, “Ат-Термизий”, “Қўнғирот” маҳалла фуқаролар йиғинларидан 100 дан ортиқ уюшмаган ёшлар иштирок этишиши тадбирнинг янада ажойиб ўтишига сабаб бўлди.

Тадбирда вилоят ва республикадан келган санъаткорлар томонидан куйланган шўх куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди. Қизғин ва муросасиз кечган танловларда ғолиб ва совриндорлар филиал раҳбариятининг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan