Uncategorized

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатларининг миқдори киши бошига бир ойда 440 минг сўм миқдорида чиқибди.

Бу миқдорни ким белгилаган?

Ушбу рақам республиканинг ҳар бир ҳудудидан танлаб олинган фуқароларнинг сарфлаган харажатларидан келиб чиққан. Яъни буни кимдир белгиламаган, балки тадқиқотлар натижасида келиб чиққан.

Бу миқдор ҳаммага тааллуқлими?

Йўқ. Киши бошига бир ойга 440 минг сўмлик харажат бу МИНИМАЛ, яъни энг кам миқдори ҳисобланади. Бу миқдор фақат энг камбағал қатламнинг энг кам харажатлари миқдоридир. Бу миқдор масалан менга тааллуқли эмас. Балки сизга ҳам тааллуқли эмасдир.

Бу нима дегани?

Агар бирор оилада киши бошига
бир ойда 440 минг сўмдан кам пул топилса, демак ўша оила ўта ночор ва иқтисодий инқироз ҳолатида ҳисобланади. Масалан, бир оилада 4 киши бўлса (эру хотин ва 2 фарзанд), ўша оила ойига 1 млн 760 минг сўмдан кам пул топаётган бўлса, демак ўша оила инқироз ҳолатида деб қабул қилинади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan