Uncategorized

Сенаторлар Давлат бюджети параметрларини 11,7 трлн сўмга оширишни маъқуллади

Давлат бюджети параметрларига ўзгартириш киритилмоқда. Сенаторлар қонун билан республика бюджети харажатларини жами 11,7 трлн сўмга оширишни маъқуллади. Ушбу маблағнинг:

6,0 трлн. сўми — инвестиция дастурларига;

1,4 трлн. сўми — айрим муассасаларга киритилган қўшимча штат бирликларини молиялаштиришга;

1,4 трлн. сўми — мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни сақлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш харажатларига;

1,3 трлн. сўми — коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун қўшимча маблағ захирасини яратишга;

1,3 трлн сўми — “Янги Андижон” шаҳарчасини барпо этиш ва Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантиришга;

1,1 трлн сўми — давлат-хусусий шериклиги асосида мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар бериш ҳамда болалар қамрови ортганлиги сабабли қўшимча субсидия ажратишга;

1,0 трлн сўми — пандемия даврида ички истеъмолчиларга табиий газ ва электр энергияси нархлари оширилмаганлиги сабабли етказиб берувчи корхоналар томонидан кўрилган зарарнинг бир қисмини қоплашга;

1,4 трлн сўми — бошқа қўшимча харажатларга йўналтирилмоқда.

Бундан ташқари, 1,4 трлн сўм бюджет ижроси жараёнида бўшаб қолган маблағлар ҳамда 1,8 трлн сўм Пенсия жамғармасига давлат бюджетидан бериладиган трансфертлар мақбуллаштирилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan