Uncategorized

Термизда фирибгар аёлга жиноят иши қўзғатилди

Термиз шаҳрида 2021-йил 12-октябр куни шаҳарнинг “Боғзор” маҳалласида яшовчи, Р.Саломат (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шаҳарнинг “Эски шаҳар” маҳалласида яшовчи, Р.Имона шаҳарнинг “Гулистон” маҳалласида кам таъминланган оилаларга қурилаётган уйлардан хонадон сотиб олишда ёрдам беришини айтиб, ундан 1.000 (бир минг) АҚШ доллар пул талаб қилаётганлигини билдирган.

Ушбу ариза юзасидан 13-октябр куни ўтказилган тадбир давомида, Р.Имона Термиз шаҳридаги шифохона ёнида, Р.Саломатдан талаб қилган 1.000 АҚШ (бир минг) долларидан 600 (олти юз) АҚШ доллари ва 2.130.000 (икки миллион бир юз ўттиз минг) сўм пулларини олган вақтида ушланган ва ашёвий далил олинган.

Бундан ташқари Р.Имона 4 нафар фуқаролардан жами 4.247.000 (тўрт миллион икки юз қирқ етти минг) сўм пул ва 4.500 (тўрт минг беш юз) АҚШ доллари пулларни олганлиги аниқланган.

13-октябр куни Р.Имонага нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan