Uncategorized

Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форумида 300 дан ортиқ киши иштирок этди.

Аввал хабар берганимиздек, Термиз шаҳрида Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлари бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда. Бизнес-форумида икки мамлакат тадбиркорлари қиймати 44 миллион долларлик ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги тўртта шартномани ҳужжатини алмашди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Афғонистон Савдо-саноат палаталари федерацияси ўртасида 2021-2022 йилларда ҳамкорлик қилиш бўйича “йўл харитаси” шартномаси имзоланганлиги ҳақидаги ҳужжат алмашилди.

Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлари бизнес-форумида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари”, “Ўзтўқимачиликсаноати”, “Ўзэлтехсаноат”, “Ўзчармсаноат” уюшмаларининг тақдимотлари ўтказилди.

“Санъат саройи” ҳудудида жойлашган боғда Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари иштирокидаги ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси ҳамда кооперация биржаси, шунингдек, “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan