Uncategorized

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи ошди

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланганлар сони ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 10 ноябрь куни мамлакат бўйлаб 275 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, 3 нафар бемор вафот этган. Умумий ҳисобда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 188 минг 892 (+273)  нафарни ташкил этган.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Қорақалпоғистон, 17 нафари Андижон, 7 нафари Бухоро, 5 нафари Жиззах, 4 нафари Қашқадарё, 3 нафари Навоий, 15 нафари Наманган, 19 нафари Самарқанд, 5 нафари Сирдарё, 1 нафари Сурхондарё, 27 нафари Фарғона, 16 нафари Хоразм, 56 нафари Тошкент вилояти, 91 нафари эса Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 10 ноябрь куни Қорақалпоғистонда 5 нафар, Андижонда 14 нафар, Бухорода 4 нафар, Жиззахда 9 нафар, Қашқадарёда 5 нафар, Навоийда 2 нафар, Наманганда 4 нафар, Самарқандда 18 нафар, Сурхондарёда 1 нафар, Фарғонада 27 нафар, Хоразмда 14 нафар, Тошкент вилоятида 56 нафар, Тошкент шаҳрида 54 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 185 минг 27 (+213) нафарга, соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етган. Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар 1349 нафарни ташкил қилган.

«Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланаётган бўлса-да, аҳолидан хотиржамликка берилмасликни, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилишни ва бу орқали ўзлари ҳамда бошқаларнинг саломатлигини асрашини сўраб қоламиз», дейилади вазирлик хабарида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan