Uncategorized

СЕМИНАР – ТРЕНИНГ

Инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари устун бўлган ҳар бир жамиятда фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган шахсий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинади. Зеро, мақсадимиз ҳуқуқий демократик давлат қуришдан иборат  экан,  албатта бу давлатда қонунлар устувор бўлмоғи ва уларнинг жойлардаги ижроси таъминланиши шарт. Юртбошимиз ташаббуси билан жамиятни янада юксалтириш, дунёдаги энг ривожланган давлатлар қаторидан ўзига хос ўрин эгаллаш мақсадида жорий йилда бир қатор қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Мазкур қонун ҳужжатларининг мазмун- моҳиятини тушуниб, англаб етмасдан  туриб уларнинг ижросини таъминлашга эришиб бўлмайди.        Шу мақсадда куни кеча Бандихон тумани адлия бўлими ва Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди томонидан тумандаги давлат органлари ва ташкилотлари ходимларига Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги «Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги ЎРҚ-663 сон, шунингдек 12 январдаги ЎРҚ-661 сон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 2-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155 сонли Фармони мазмун-моҳияти юзасидан давлат органлари мутасадди ташкилот ходимларига кенг тушунтириш берилиб, қонунларнинг ҳозирги кундаги аҳамияти, эътиборга молик жиҳатлари ҳақида алоҳида тўхталиб, қонун ҳужжатларнинг ҳар бир бандига шарҳ бериб ўтилди.

Семинар давомида давлат органлари ва ташкилотлари ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олишди.

Сурхондарё вилояти умумюрисдикция суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan