Uncategorized

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ID-КАРТАЛАР ТАРҚАТИЛМОҚДА

Сариосиё туманида жами 61 та маҳаллалардаги 34986 та хонадонларга тасдиқланган режа-график асосида суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб берилади. Ўтган 2020 йилда туман аҳолисига 5117,020 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Туман бўйича  2021 йил январь ойида 456,95 тонна суюлтирилган газ ажратилган бўлиб, январь ойи якуни бўйича 458,040 тонна суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб берилган. Аҳоли хонадонларига тарқатилаётган суюлтирилган газ баллонларининг даврийлиги ўртача 40-45 кун бўлиб, 15 февраль куни ҳолатига истеъмолчиларга етказиб берилган “зангори олов” миқдори 230,5 тоннани ташкил этади.

“Hududgazta’minot” AЖ томонидан республика бўйлаб суюлтирилган газнинг ҳисоблашда автоматлаштирилган тизим жорий этилмоқда. Бу эса, истеъмолчи ва таъминотчи учун ҳар томонлама қулайдир. Айни кунларда Сариосиё туманида мазкур жараён давом этмоқда. Бугунгача туманда истеъмол учун маиший газ баллонларнинг 21913 тасига махсус штрих кодли стикерлар ўрнатилди. 688 та истеъмолчига ID-карталар тарқатилди.

Ҳозирги кунда Сариосиё туманидаги хонадонларда “Sariosiyotumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан 37169 та маиший газ баллонлари вақтинча фойдаланиш учун ижарага берилган. Бундан ташқари, аҳолининг ҳисобида 1199 та қўшимча маиший газ баллонлари мавжуд.

 

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan