ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Деновда институтнинг кафедра мудири қўлга олинди

Ким қайси соҳада ишласа, унинг пасту баландини пухта ўзлаштириш имкониятига эга бўлади. Денов тадбиркорлик ва педагогика интитути кафедра мудирларидан бири иш жараёнида кишиларда олий маълумот олиш истаги нечоғли кучли эканини англаб етди ва бунинг ортидан пул ишлаш мумкинлигини ўйлаб қолди. Шу хаёлда фуқаро А.га унинг турмуш ўртоғини Тожикистон Республикаси “Садриддин Айний” номидаги педагогика университетининг “Рус филологияси” факультетига мазкур университетда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритишни ваъда қилади. Эвазига эса ундан 1200 АҚШ долларини сўраб, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Денов туман бўлими ҳамда ДХХ туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда бу “левий пул”ни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan