ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Деновлик валютафурушдан 9500 АҚШ доллари ва 42 млн. 850 минг Ўзбек сўми ашёвий далил сифатида олинди

Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан Денов тумани “Сурхон” илмий марказида тезкор тадбир ўтказилди. Фуқаро А.Д. қонунга хилоф равишда чет эл валютаси савдоси билан шуғулланиб, харидорга 2600 АҚШ долларини 26 млн. 589 минг сўмга сотаётган вақтида ушланиб, тадбир давомида қонунбузарнинг хизмат хонасини кўздан кечирилди. Натижада эса яна 6900 АҚШ доллари ва 42 млн. 850 минг сўм пуллар борлиги аниқланди. Жами 9500 АҚШ доллари ва 42 млн. 850 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan