ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Алимент тўлашдан қочиб юрган Шерободлик ота топилди.

Шеробод туманида яшовчи М.Маллаевдан Фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг 2017 йил сентябрь ойидаги суд буйруғига асосан вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Бироқ, алимент тўловчи ота ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаб қочиб юрганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Шеробод туман бўлими томонидан қидирув эълон қилинган эди.

Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қарздор отаТермиз шаҳар “Гулистон” маҳалласи ҳудудидан топилиб,ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилди.

Шундан сўнг қарздор ота иши Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман суди биносида тарафлар иштирокида кўриб чиқилиб, қарздор ота икки нафар фарзандлари учун жами 15 миллион сўм алимент қарздорлигини тўлашдан бош тортиб келганлиги аниқланди. Тўпланган ҳужжатлар атрофлича кўриб чиқилиб, суднинг қарори билан қарздор отага нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Нуриддин Чориев,

Бошқарма қидирув шўбаси инспектори.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan