Ҳарбий тадбирлар

Жанубда аскарлар ва уларнинг ота-оналари телемулоқотда иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Сурхондарё ва Самарқанд вилояти хокимликлари ҳамкорлигида Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округининг Термиз, Марказий ҳарбий округининг Самарқанд гарнизонларида муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган аскарлар ҳамда уларнинг ота-оналари, яқинлари учун телекўприк ташкил этилди.

“Миллий армиямиз-Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топган кун ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати ўтказилган тадбир “Менинг фарзандим юрт ҳимоячиси ва армия илғори, маҳалламиз ифтихори” мавзуига бағишланди.  

Телемулоқотда Жанубий оператив қўмондонлиги маъсул офицерлари,Жанубий оператив қўмондонлиги хотин-қизлар ва ҳарбий хизматиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича еткачи мутахасиси Қуролли Кучлар хизматчиси Дилором Адилова, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши вилоят минтақавий бўлими, Термиз ҳарбий прокуратурасива бошқалар сўзга чиқиб сўнгги йилларда мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида атрофлича фикр юритди. Миллий армиямиз сафларида йигитлик бурчини шараф билан ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчилар ва уларнинг ота-оналарига чуқур миннатдорлик билдириб, уларни Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этди.  

Тадбирда Сурхондарё вилоятида хизмат қилаётган бир гуруҳ Самарқандлик аскарлар ва Самарқанд вилоятида конституциявий бурчини ўтаётган Сурхондарёлик муддатли ҳарбий хизматчилар ота-оналари, қавму-қариндошлари билан телекўприк орқали дийдор кўришиб, ўзаро суҳбатлашди. Аскарлар ҳарбий хизмат чоғида маънан ва жисмонан тобланиб, эришган ютуқлари хусусида фаҳр билан сўз юритди. Уларнинг ота-оналари ва яқинлари маҳаллаларида юз берган ўзгаришлар, оилаларидаги янгиликлар тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Тадбир давомида Термиз гарнизонида хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчиларга Сурхондарё вилоят хокимлигининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Тадбир якунида юрт посбонлари тадбирга ташриф буюрган ота-оналар билан эсдалик учун суратга тушдилар.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,

Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan