Ҳарбий тадбирлар

Жанубда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар билан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида учрашув ўтказилди

Куни кеча Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!»  шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари, округ маъсул офицерлари, ҳарбий қисм командири ва ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.

Сўз олганлар бугунги кунда ҳарбий хизматчиларга яаратилаётган шарт-шароитлар, давлатимиз томонидан уларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига ва фарзандларига берилаётган имтиёзлар шу билан биргаликда юртимиз равнақи ва фаровонилиги ҳамда осойишталиги йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида таъкидлашди.

Тадбир давомида малакали ҳарбий психологлар томонидан ҳарбий хизматчилар билан психологик тренинг ўтказилди.

Якунда тадбир қатнашчилари  мавзуларга доир ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан жавоблар олишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan