
Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 12 январь куни Хавфсизлик кенгашининг Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторларнинг 2023 йилдаги фаолияти якунлари ва яқин истиқболга мўлжалланган вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Жануби-ғарбий махсус округ тасарруфидаги Какайди гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда жадидчилик ҳаракати, маърифатпарвар боболаримиз меросини чуқур ўрганиш ва уни тарғиб қилиш масалаларига бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда ҳарбий хизматчилар, фахрийлар ва ёшлар иштирок этди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар жадидчилик харакати аъзолари миллат, халқ келажак тақдири тўғрисида, миллатнинг истиқболи ҳақида тинмай изланиш олиб бориб, ҳаракатда бўлганини аниқ мисоллар ёрдамида сўзлаб берди.

Бугунги ҳар бир авлод ҳам ўз тақдири, Ватан келажаги учун қайғурмоғи лозимлиги, уларга яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиши хусусида маслахатлар берилди.
