Ҳарбий тадбирлар

ҲАРБИЙ ШАҲАРЧАДА «ИС ГАЗИДАН САҚЛАНИНГ» ШИОРИ ОСТИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Термиз гарнизони ёнғин назорати инспекцияси томонидан ҳудудий фавқулодда вазиятлар бўлими мутахассислари билан ҳамкорликда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги тассаруфидаги Ҳайрабод гарнизонида жойлашган ҳарбий шаҳарчада истиқомат қилувчи ҳарбий хизматчиларнинг оила-аъзолари билан ис газидан захарланиш, ёнғин содир бўлиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида йўриқнома ва тушунтириш ишлари ўтказилди.

Йўриқнома бериш давомида, охирги вақтларда Республикамизнинг турли ҳудудларида содир бўлаётган ис газидан захарланиш ҳолатлари ва бунинг оқибатида оилаларда инсонлар халокати, хаттоки ёш болалар барвақт вафот этиш ҳолатлари кўзатилаётгани, бунинг асосий сабабларидан бири этиб, айрим фуқароларимиз томонидан ёнғин хавфсизлиги, газ ва электр мосламаларидан фойдаланиш қоида талабларини билмаслиги ёки билсада бунги беэътибор қараганлиги оқибатида содир бўлаётганлиги айтиб ўтилди.

Шу сабабли ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ис газидан захарланиш ҳолатларини олдини олиш, фақатгина шу соҳа касб эгаларининг вазифаси бўлибгина қолмай, бу йўналишда барча фуқароларимиз, ҳарбий хизматчилар ўзи ва оила-аъзоларининг хавфсизлигини таъминлашга масъулиятни хис қилиш зарурлиги яна бир бора етказилди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан яшаш хонадонларидаги газ ва электр иситиш мосламаларининг ҳолати текширилиб, хонадон эгаларига ёнғин хавфсизлиги, газ ва электр мосламаларидан тўғри фойдаланиш бўйича тарғибот буклетлари тарқатилди.

ТЕРМИЗ ГАРНИЗОНИ ЁНҒИН НАЗОРАТИ ИНСПЕЯКЦИЯСИ

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan