Ҳарбий тадбирлар

Термизда ҳарбий психолог кўрик танлов ғолибининг ота-онаси тақдирланди

Жануби ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий психологлар ўртасида Бухоро вилоятида жойлашган ҳарбий қисмда «Энг илғор ҳарбий психолог» кўрик танлови ўтказилган эди.

Танлов якуни бўйича Нуристон гарнизонида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи катта лейтенант Азамат Мажитов фахрли 3 ўринни эгаллаган.

Шу муносабат билан Жануби-ғарбий махсус ҳарбийй округ қўшинлари қўмондони ушбу кўрик танловда фол иштирок этиб фахрли ўринни олган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига ташаккурнома эълон қилган эди.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ маъсул офицерлари танлов ғолибини тақдирлаш учун Термиз туманига ташриф буюрдилар ва катта лейтенант Азамат Мажитовнинг отаси ва онасига ташакурнома ва эсдалик совғаларни топширди.

-Мен боламни офицер бўлишини ёшлигидан орзу қилган эдим,- дейди ҳаяжон билан Ўғилшод ая Хамидова. Ўғлим Азамат ёшлигидан ҳарбийлик касбига ҳавас қиларди, чунки бизнинг уйимиз ҳарбийлар палигонига яқин жойлашгани учун доимо уларни кўриб мен ҳам келажакда ҳарбий бўламан деб баралла айтиб юрарди, унинг орзулари амалга ошди бугун кунтилмаганда ҳарбийлар уйимизга кириб келиб ушбу ташаккурномани топширганликлари яна бир бор бизларни қувонтирди. Мен келажакда набираларимни ҳам ҳарбий бўлишлари учун ўз ҳиссамни қўшаман.

Ҳарбий хизматчилар кўрик танловнинг навбатдаги ғолибларини ота-оналарини тақдирлаш учун кейинги манзилга йўл олдилар.


Акбар АҲМЕДОВ, III даражали сержант, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan