Ҳарбий тадбирлар

Энг қутлуғ, ягона сўзим ватандир

ҲҲМҚ ва ҲҲК Қўмондондигига қарашли Какайди қўрғонида жойлашган ҳарбий қисмда «Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни» тадбирлари доирасида Жарқўрғон тумани Арслонбўйли МФЙ уюшмаган ва профилактик хисобда турувчи ёшлари билан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида маънавий маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда ёшларга ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт шароитлар билан таништириш бир қаторда бўш иш ўринларига ишга киришлари таклиф қилинди.

Тадбир якунида қисм бадиий хаваскорлик жамоаси қўшиқчиси МХХ оддий аскари Шохрух Саитқулов ёшларга Ватанни мадҳ этувчи куй қўшиқларини ижро этиб барчага Ватанпарварлик туйғусини янада оширишга чорлади.

Шу куни харбий қисмга ташриф буюрган ёшлар билан ўтказилган ўзаро дўстона сухбатда уларнинг харбий хизматга бўлган қизиқишлари ошганликлари намоён бўлди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan