Uncategorized ТУРИЗМ

«Бу шармандагарчилик бўлади» – сенатор Сурхондарёда очиладиган музейга юртимизни босиб олган босқинчилар номи берилаётганини танқид қилди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида очилиши хабар қилинган музейнинг Юнон-Бақтрия тарихи музейи деб номланиши мутлақо нотўғри қарор. Бу ҳақда Сенатнинг 29-ялпи мажлисида Фанлар академияси тарих институти директори, сенатор Азамат Зиёев айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2022 йил 5 июль куни Сурхондарё вилоятида Юнон-Бақтрия тарихи музейи ташкил этилаётгани ҳақида хабар берганди. Сенатор Азамат Зиёев мазкур музейнинг душманга атаб номланиши ақлга сиғмаслигини таъкидлади.

«Сурхондарё вилоятида сайёҳликни ривожлантириш масаласи кўтарилди. Матбуотда Бойсун туманида Юнон-Бақтрия музейини очиш ҳақида эълон берилди. Юнон-Бақтрия деган тушунча ғарб олимлари томонидан тўқиб чиқарилган. Хабаримиз бор, юнонлар милоддан олдинги 4-асрда бизнинг юртимизни босиб олган. Талон-торож, бузғунчиликлар қилган. Минглаб одамларимизни ўлдирган. Илмда худду шу даврда бизни юнонлар билан боғлаш бор. Бу табиий. Лекин Юнон-Бақтрия деб музейга ном қўйиш, босқинчини номи билан уларга атаб музей очиш, бу ҳеч қанақа ақлга сиғмайди. Ҳеч қайси бир ақли расо миллат, давлат ўзини босиб олган, ўзини хор қилган душманга атаб музей очмайди. Мен тарихчи сифатида, тарихчилар номидан талаб қиламанки, бунақа ишларни қилишдан олдин маслаҳатлашиб олинса, эртага уятга қолмаймиз. Бу шармандагарчилик бўлади», – деди тарих фанлари доктори.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan