Uncategorized

Ноябръ ва декабр ойларида автомобили етказиб берилиши кутилаётган харидорлар яна 2 ой сабр қилишади

Компания автомобилни етказиб бериш бўйича илгари тузилган шартноманинг 1.2 бандига мос равишда шартномага 3.1.1 бандни киритишга мажбурлигини маьлум қилади, деб хабар бермоқда «УзАуто Моторс» матбуот хизмати.

Ушбу хабар 2021 йилнинг ноябр-декабр ойларида автомобили етказиб берилишини кутаётган харидорларга қаратилади.

Бошқача қилиб айтганда, “УзАуто Моторс”га боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли, яримўтказгичлардан тайёрланган бутловчи қисмлар етишмовчилиги ҳамда глобал логистика муаммолари сабабли, компания 3.1.1 бандини қўллашга ҳамда 3.1 бандда кўрсатилган автомобилларнинг кутилаётган етказиб бериш муддатини 2 ойга узайтиришга мажбур.

“УзАуто Моторс” ушбу экстремал чорани истеъмолчилар томонидан тўғри тушунилиб қабул қилинишига умид қилмоқда. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan