Uncategorized

Вилоят телеканаллари орасида биринчи маротаба: Эфир тўлиқ “FULL HD” форматда

Ўзбекистон МТРК ва Литванинг «Televizijos ir rysio sistemos/TVC» компанияси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг мавжуд теле ва радио студиялари замонавий ва энг сўнги русумдаги техника-технологиялар билан тўлиқ қайта жиҳозланганидан хабарингиз бор. Ушбу чора тадбирлар самарасида 27 ноябр кунидан бошлаб телеканал кўрсатувлари тўлиғича “FULL HD” форматда эфирга узатила бошланди.
Канда қилмасдан кузатиб борувчи томошабин доимгидек телевизор пултини олиб, Сурхондарё телеканали эфирларини ёқиб кўрган заҳоти эфирдаги сифатни яққол сезади.

– Мазкур ўзгаришни оддий тушинтирсам. Қўлимизга тоза қоғозни олиб, унда 620 мм 576 мм лик ва ёнига 1920 мм 1080 мм лик тўғри тўртбурчакларни чизамиз. Агар шу пайтгача эфиримиз сифати асл манзарани кичкина тўртбурчак ҳажмида ифодалаган, деб тасаввур қилсак энди сифат худди кичик ва катта тўртбурчаклар орасидаги фарқ сингари оширилди. Хулоса ўрнида, биз шу янгилик ичидамиз, бир қадам олдиндамиз. – дейди вилоят телерадиокомпанияси директори Баҳриддин Мингбоев.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan