Uncategorized

Афғонистонда ўзбеклар ва тожиклар толибларга қаршилик кўрсатмоқда

Афғонистоннинг Панжшер вилоятида «Толибон»га қарши коалиция тузилмоқда. У асосан этник тожик ва ўзбеклардан иборат.

Қаршиликни собиқ вице-президент маршал Абдул Рашид Дўстумнинг ўғли Ёрмуҳаммад Дўстум бошқаради, деб хабар беради RBC нашри.

Афғонистоннинг Панжшер вилояти «Толибон» назорати остида бўлмаган ягона минтақадир. У ерга қаршилик бўлинмаларининг етакчиларидан бири, «Толибон»га қарши коалицияинг собиқ раҳбари Аҳмад Шоҳ Маъсуднинг ўғли Аҳмад Маъсуд ва Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ жойлашди.

15 августда, президент Ашраф Ғани мамлакатдан қочиб кетганидан сўнг, Солиҳ ўзини давлат раҳбари деб атади ва жангариларга ҳеч қачон таслим бўлмасликка ваъда берган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan