Uncategorized

Пресс-турнинг навбатдаги манзили Узун туманининг энг чекка ва олис Боботоғ ҳудуди бўлди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Президент ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали ҳамкорлигида Узун туманининг Боботоғ массивига навбатдаги пресс-тур уюштирилди.

Тадбирда журналист ва блогерлар ҳукуматимиз қарори асосида Боботоғ ҳудудини комплекс ривожлантириш, энг чекка ва олис қишлоқлар аҳолисининг ҳаёт даражасини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Туман марказидан қарийб 90, вилоят марказидан эса 265 километр узоқликда, улкан пурвиқор тоғлар ортида жойлашган, қўшни Тожикистон билан чегарадош Боботоғ қишлоғида 16 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Ҳукуматимизнинг 2021 йил 17 февралда қабул қилинган “2021-2023 йилларда Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юртимизнинг чекка бу массивини тубдан ривожлантириш, аҳолининг муносиб турмуш кечириши учун зарур қулайликлар яратишни кўзда тутади.

Журналист ва блогерлар “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиалининг янги барпо этилган Боботоғ газ тўлдириш шахобчаси, аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ балонларини етказиб бериш учун янги ажратилган “ИСУЗУ” русумли махсус автотранспорт воситаси фаолияти билан яқиндан танишди. «Боботоғ» тоғ олди ҳудуди вилоятимиз марказидан 265 км узоқликда жойлашган бўлиб, бу ерни ўзида 4 та маҳалла аҳолисига суюлтирилган газ баллонларини ушбу “ИСУЗУ” русумли махсус автотранспорт воситаси орқали етказилади. 

Пресс-тур иштирокчилари томонидан суюлтирилган газ соҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан журналист ва блогерларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan