Uncategorized

«Hududgaz Surxondaryo» газ таъминоти филиали огоҳлантиради!

ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР!

Республика бўйлаб ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва қор ёғиши муносабати билан аҳоли орасида табиий ва суюлтирилган газ истеъмоли, шунингдек, иситиш мосламаларидан фойдаланиш кескин ошмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатаяптики, ис газидан заҳарланиш ва «зангори» ёқилғининг сизиб чиқиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар асосан кечқурун ва тунда содир бўлмоқда.

Шу муносабат билан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ истеъмолчилардан ухлашдан аввал хонадонлардаги газ ускуналари, хусусан, газ плиталари, иситиш мосламалари, шунингдек, мўриларни текшириш лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

ЁДДА ТУТИНГ:

  • хонадонларни иситиш учун қўлбола мосламалар (“таракан” печкаси, “қозонли печка”, “сандал”)дан фойдаланманг;
  • бинолардаги ҳаво кириш-чиқиш тизими (вентиляция) ва дудбуронлар созлигини текширинг;
  • етарлича ҳаво алмашинуви бўлмаган хоналарда ухламанг;
  • хонадонингизни газ плиталари ёрдамида иситишга уринманг.

Ҳурматли истеъмолчилар! “Ҳудудгазтаъминот” АЖ Сиздан иситиш мосламаларидан фойдаланганда ўта эҳтиёткор бўлишни, хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни, шунингдек, “зангори” ёқилғидан оқилона ва исрофгарчиликсиз фойдаланишни илтимос қилади.

Электр энергиясидан фойдаланишдан олдин хонага кириб, газ ҳиди (бошқа бегона ҳидлар) йўқлигига ишонч ҳосил қилинг ва шундан кейингина электр чироғини ёқинг.

Агар сизда газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келса, кеча-кундуз ишловчи 1104 колл- маркази, 104 авария-диспетчерлик хизмати, шунингдек, “Facebook” ижтимоий тармоғининг “Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўллари” ҳамда “Ўзбекистон уй-жой коммунал хўжалиги” ижтимоий гуруҳларига мурожаат қилишингиз мумкин.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ хонадонингизга файзу барака, илиқлик ва фаровонлик тилайди!

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan