Uncategorized

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси назоратга олган масала бўйича Халқ депутатлари Денов тумани кенгашининг ноқонуний қарори бекор қилинди.

«Мулк депутатлар қўли билан тортиб олинмоқда, деган мазмунда мурожаатни ўрганиб чиққан эдик.

Унда Сурхондарё вилояти Денов тумани Халқ депутатлари кенгаши тадбиркорга тегишли хусусий мулкларни бошқа субъектга бериб юбораётгани, бунга асос сифатида бир нечта фуқароларнинг ижтимоий тармоқ ва Президент виртуал қабулхонасига мурожаат қилганлиги айтилганди. Бунақа айёрона ҳаракатлар бевосита туман ҳокими Р.Пардаев бошчилигида қилинмоқда эди.

Бу ноқонуний ишга Денов туманидаги ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари ва туман депутатлари кўз юмиб турса ҳам, биз жим қараб тура олмадик. Чунки мулк дахлсизлигини таъминлаш мамлакатга инвестиция киришига асосий кафолат ҳисобланади.

Шу боис, Халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг амалда 49 фоиз улушга эгалик қилиб келаётган тадбиркорга тегишли савдо марказини олиб қўйиб, бошқа субъектга бериб юбориш ҳақида ушбу қарорини ўрганиб чиқиб, бекор қилиш бўйича Олий Мажлис Сенатига мурожаат киритгандик.

Куни кеча Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан берилган жавобда айтилишича, ушбу масала Сенат томонидан назоратга олинган ва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболовга тегишли топшириқ берилган. Натижада халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 2021 йил 29 мартдаги қарорига асосан халқ депутатлари Денов тумани кенгашининг ушбу ноқонуний қарори бекор қилинган.

Қизиғи шундаки, юқоридаги масала юзасидан шу кунга қадар 10 дан ортиқ ҳоким қарори ва 9 та суд ҳужжати қабул қилинган экан.

Деновдаги каби бировнинг мулкини депутатлар қўли орқали тортиб олиш билан шахсий манфаатини қондиришни режа қилиб юрган айрим депутатлар бошлиғи-ҳокимлар бундан тегишли хулосалар қилса бўларди.»- деб ёзмоқда  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев телеграм каналида.  https://t.me/deputat_kusherbayev

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan