“Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар Ички ишлар вазирлигига бириктирилиб, “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари деб номланди.
2022 йил якунигача “Нурли маскан” мактаблари ҳудудида “Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш махсус майдонча”лари ташкил этилиб, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ва инновацион йўл белгиларини ўрнатиш чоралари кўрилади.