Uncategorized

Муддатли ҳарбий хизматга юбораман деган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Б. фуқаро Р.Х.нинг ўғлини муддатли ҳарбий хизматга танишлари орқали юбориш эвазига 1500 АҚШ доллари беришини талаб қилиб, пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Фуқаро Б.Б.нинг кўрсатмаларига асосан тезкор тадбир давом эттирилганда, Бойсун туман марказида фуқаро Х.Р. 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Б.Б. ва Х.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan