Uncategorized

2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қўшилган қиймат солиғидан озод қилинмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида коронавирус пандемияси давом этаётган даврда аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини кафолатли таъминлаш ҳамда нарх-навонинг асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймасликка қаратилган “Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлашнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Лойиҳага кўра, 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда қуйидагилар қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)дан озод қилинмоқда:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;

ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланмасига.

Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларга ўзлари томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғларни қайта ишлаш натижасида ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғининг 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат берилади.

Лойиҳада давлат божхона қўмитасига хўжалик юритувчи субъектлар томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ҳамда кунгабоқар уруғларини қайта ишлашдан олинган ўсимлик ёғи ҳажмига нисбатан экспорт шартномалари доирасида амалга оширилган экспорт ҳажми 50 фоиздан ошишига йўл қўйилмаслиги бўйича назоратни амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Депутатлар қонун лойиҳасини маъқуллаб Сенатга юборишган эди ва Сенат ўсимлик ёғини ҚҚСдан озод қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади.

Бу орқали истеъмол бозорида ўсимлик ёғининг нархини пасайтириш мақсад қилинган.

Умид қиламизки, бу ҳаракатлар тез кунларда ёғ нархи пасайишига хизмат қилади, деб ёзмоқда Расул Кушербаев

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan