Uncategorized

ID карталардан фойдаланишни биласизми?

Маълумки, суюлтирилган газнинг ҳисоб-китобини юритишда автоматлаштирилган тизими йўлга қўйилди. Асосий мақсад эса аҳолига қулайлик яратиш ҳамда рақамлаштириш технологиясини кенг жорий этишдан иборатдир. Ушбу мақсадни амалга оширишда шубҳасиз, маиший газ баллони истеъмолчиларига махсус ИД карталар тарқатилди. Газ баллонларига махсус бар-кодли ёрлиқлар ёпиштирилди.

Сурхондарё вилоятида истиқомат қилувчи 449628 мингдан ортиқ маиший газ баллони истеъмолчиларининг барчаси бугун ИД карталардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Аммо баъзи истеъмолчилар махсус карта ҳамда стикерлардан тўғри ва оқилона фойдалана олмай, аксинча, ташқи зарар етказиб келишмоқда. Бу бўйича соҳа вакиллари жойларда тушунтириш-тарғибот ишларини ҳам олиб боришмоқда.

Махсус карталардан фойдаланиш тартиби аслида қандай?

  • Фақат тўловни амалга ошириш жараёнида ундан фойдаланилади.
  • Ушбу карталарни асло учинчи шахсга бермаслик лозим.
  • Фойдаланишда бўлган маиший газ баллонларига бириктирилган махсус бар-кодли ёрлиқларни асраш чораларини кўриши шарт.

Шундай экан, ҳар бир истеъмолчи рақамлаштириш технологиясидан ўз ўрнида ва тўғри фойдалансагина унинг имкониятларини амалда кўра олади.

“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan