Uncategorized

МЕВАЛИ БОҒ ВА ТОКЗОРЛАРДА ТУТҚИЧ БЕЛБОҒЛАР ЎРНАТИЛМОҚДА

Республикамизнинг географик ўрни ва тупроқ-иқлим шароитлари деҳқончиликнинг барча турларини ривожлантириш учун жуда қулай ҳисобланади. Серқуёш табиатимиз   суғориладиган деҳқончиликни ривожлантириш учун кенг  имкониятларга эга.

Аммо,  бундай  иқлим шароити  қишлоқ хўжалик экинларига зарар етказадиган ҳар хил ҳашаротларнинг кўпайишига ҳам сабаб бўлади.  Ўрта Осиёда деярли барча зараркунандалар тез ривожланиб йилига шимолий  минтақаларга нисбатан бир неча марта кўп бўғин беради. Бу эса ўсимликларни ҳимоя қилиш учун зараркунандалар биологиясини ,  уни ўсимлик ва муҳит билан узвий боғланишини чуқур ўрганиб, энг самарали кураш чора ва воситаларни қўллашни тақазо  этади.

Ҳозирги вақтда, август-сентябрь ойларида кузги ва кечки олма, нок ва беҳи боғларидаги дарахтларга тутқич белбоғларни боғлаш ишларини амалга ошириш зарур тадбирлардан бири ҳисобланади. Маълум муддатдан сўнг, уларни октябр-ноябр ойларида дарахтлардан ечиб олиб, белбоғдаги зараркунандаларни қайноқ сувга солиб олма қурти ва бошқа зараркунандаларни нобуд қилиш, ёқиб ёки кўмиб йўқотиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ҳамда унинг туман бўлимлари ходимлари томонидан ушбу агротехник тадбирлар ўтказилмоқда. Жойларда таргибот-ташвиқот ва назорат ишлари амалга оширилаётир.

– Бу каби белбоғлар келгуси йил мўл ҳосилдорлик гарови, дейди – Ўсимликлар карантини ва ҳимояси  вилоят бошқармаси  Қизириқ туман бўлими инспектори А. Поёнов. Биргина тузоқли белбоғларни олиб карайдиган бўлсак,  дарахтлардан ерга тухум қўйиш учун ва кейин дарахтларга чиқиш учун ҳаракатланаётган қурт – қумурсқаларни тутиш ва йўқ қилиш мақсадида қўлланилади.

Одатда унинг кенглиги 20-25 см ташкил этиб, турли материаллар (похол, сомон, коноркоп, картон, поролон, полиэтилен ва х,.к)дан тайёрланади ва ердан 40-50см баландликда дарахтнинг силлиқ тана ва новдаларига ўрнатиб чикилади.

Тузокли белбогларни ўрнатишда аввал дарахтнинг белбоғ ўрнатиладиган жойи яхшилаб қуриган пўстлоқ ва шох-шаббалардан тозалаб ташланади. Белбоғларнинг қуруқ, заҳарли ва елимли турлари мавжуд.

Яна бир усул – бу икки томонлама оғзи очиқ белбоғ. Бунда картон, поролон, шиша матодан 30 см кенгликда тасмалар қирқиб дарахт танасига икки томонини очиқ килиб, яъни ўртасидан маҳкам боғлаб қўйилади. Қоғознинг дарахт танасига тегиб турган ички тарафини лой билан сувалади (поролон ва шиша матода мустаҳкам ўралади). Ҳар икки томондан ҳаракатланиб орасига кирган қурт-қумурсқалар ичидан чиқа олмай нобуд бўлади. Агар поролон ёки шишаматонинг устига скотч билан плёнка боғлаб кўйилса, ҳашоротлар ташқи томонидан ҳам ҳеч қаерга ўтолмайдилар.

Похол, коноркоп ёки сомондан жгут килиб, дарахт танасига боғлаб қўйилади. Унинг орасига қурт-қумурсқалар кундузи киради ёки тухум қўйгани киради. Бу белбоғларни хафтада бир марта аввал плёнка устига қоқиб олиб, кейин ёкиб ташлаш керак бўлади, қоқилганда фойдали йиртқич хашоротлар ҳам тушади, лекин улар тез учиб, ўрмалаб кетади, зараркунандалар тез ҳаракатлана олмайдилар.

Заҳарли белбоғлар: Уларнинг негизида кимёвий аралашув туради, яъни, каноркоп, поролон ёки бошка юмшокроқ матони 3-4 қават килиб, рухсат этилган заҳарли модда билан шимдирилади. Сўнг, дарахт танасига боғлаб, устини полиэтилен билан ўраб қўйилади, боғлаш усуллари эса юқорида келтирилган қуруқ белбоғларникидек. Бу белбоғлар 3-4 ҳафтада ўз кучини йўқотади ва уларни қайта дорилаш учун ечиб, дорилаб, яна дарахтга боғлаб қўйилади (бу усулда ҳашоротлар терилмайди).

Боғлардан мўл ҳосил олишда зарур бўлган агротехник тадбирларни ўз вақтида юқори даражада бажарилиш мева ҳосилдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш ҳамда улардан қайта ишлаш саноатида тайёрланадиган маҳсулотларни кўпайтиришга, халқимизнинг мевага бўлган талабини тўла қондиришига хизмат килади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan