Uncategorized

100 нафар эксперт томонидан Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 та муҳим ислоҳоти эътироф этилди

Ўзбекистонда 2017—2021 йиллар давомида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар янги даврни бошлаб берди. Жадал ўзгаришлар барча соҳаларни, жумладан давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизими, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, ташқи сиёсатни қамраб олди.

“Юксалиш» умуммиллий ҳаракати сўнгги беш йилда мамлакат ҳаётида катта ўзгаришларга сабаб бўлган, энг самарали ташаббус ҳамда ислоҳотларни аниқлаш учун навбатдаги экспертлик сўровини ўтказди.

Таъкидлаш керак,экспертлик сўрови ҳар икки йилда етакчи сиёсатчилар, иқтисодчилар, олимлар, журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва бошқа жамоат фаолларидан иборат 100 нафар маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирокида ўтказилади. Улар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган энг муҳим ташаббус ва ислоҳотлар рўйхатини тузади ва овоз бериш йўли билан тарихий аҳамиятга эга асосий ислоҳотларни аниқлайди. 2019 йилда ўтказилган экспертлик сўровида давлат раҳбарининг 10 та энг муҳим ташаббуси овоз бериш орқали аниқлаб олинган эди. 

Жорий йилги глобал сўров натижаларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга молик 15 та муҳим ислоҳоти шакллантирилди. Экспертлар фикрича, Ўзбекистон етакчисининг энг муҳим ислоҳоти бу — Марказий Осиёда яхши қўшничилик муносабатларининг ўрнатилгани, чегаралар очилгани ва назорат пунктлари ташкил этилгани, Марказий Осиё давлатлари билан барча масалалар бўйича конструктив мулоқот йўлга қўйилгани (96 та овоз) бўлди.

Ислоҳотлар рўйхатининг кейинги ўринларидан қуйидагилар жой олди:

—Валюта бозорининг эркинлаштирилиши, нақд пул билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиши

—Давлат хизматлари тизимининг ривожлантирилиши, Давлат хизматлари марказларининг ишга туширилиши, ортиқча бюрократияга барҳам берилиши

—Туризмни ривожлантириш доирасида 90 мамлакат учун визасиз режим, 48 мамлакат фуқаролари учун визасиз транзит режими жорий этилиши

—Инсон ҳуқуқлари кафолатларининг кучайтирилиши, мажбурий меҳнат, шу жумладан болалар меҳнатининг тугатилиши

—Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва давлат органларининг очиқлиги бўйича янги тизимнинг жорий этилиши

—Медиа муҳитнинг кенгайтирилиши: ОАВларнинг жамиятдаги, муҳим ҳукумат қарорлар қабул қилинишидаги ролининг оширилиши

—Гендер сиёсатини янги босқичга олиб чиқилганлиги, хусусан Республика Гендер комиссиясининг ташкил этилиши

—Олий таълим тизимининг ривожлантирилиши: университетларга қабул квоталарининг оширилиши, миллий ва хорижий ОТМлар филиалларининг очилиши

—Тадбиркорлик муҳити яхшиланиши, хусусан бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва уни юритиш бўйича жараёнлар соддалаштирилиши

—Камбағалликни расмий даражада тан олинганлиги ва уни қисқартириш бўйича комплекс ёндашув шаклланиши

—Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий ва институционал ўзгаришларнинг амалга оширилиши

—Ёшларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилиши

—Ўзбекистонда тўғридан-тўғри 15 йил давомида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқароликни қабул қилиш тартибининг жорий этилиши

—Орол денгизининг суви қуриган тубида ўрмон барпо қилиниши. БМТ қошида Орол денгизи минтақасида Инсон хавфсизлиги бўйича Траст фондининг ишга туширилиши, БМТ Бош ассамблеяси Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюциянинг қабул қилиниши

Глобал сўровда таниқли хорижий экспертлар, жумладан, Франция ташқи сиёсат маркази президенти Фабьен Бауссарт, Холон технология университети президенти Эдуард Якубов, Васэда университетининг Марказий Осиё бўйича бош тадқиқотчиси Наоки Нихей, Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти директори ўринбосари Санат Кушкумбаев, Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Ронни Хайне, Халқаро хусусий тадбиркорлик маркази минтақавий директори ўринбосари Эрик Хонтц, “Америка овози” мухбири Навбаҳор Имомова, “The Guardian”, “The Economist”, “Independent Newspaper” нашрлари мухбири Жоанна Лиллис, “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти директори Мьюша Север, Лондон ва Дубайнинг “Diplomat Business Club” ишбилармонлик клуби раиси Мансур Малик ва бошқа қатор мамлакатларнинг давлат ва жамоат арбоблари иштирок этди.

Сўров давомида экспертлар, шунингдек, мамлакатимиздаги туб ўзгаришлар, келгусида уларни янада фаоллаштириш борасида ҳам фикр билдирди. Уларнинг айримларини ўртоқлашамиз:

/media/in_content_images/Inf3_uz-01.jpg_image

Президент Шавкат Мирзиёевнинг изчил ва қатъий ислоҳотлари халқаро ҳамжамиятда, хусусан, экспертлар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Ислоҳотларнинг дастлабки натижалари ҳайратлантирмай қолмайди. Садоқат, мафкура тарафдорларидан иборат кучли жамоага  шундай жадалликда давом этиб, яна янги мувафаққиятлар ва ютуқларга эришишининг, бутун жамиятнинг, айниқса ўзгаришлар давомчиси сифатида  ёшларнинг кун тартибини шакллантиришда креатив ғоялар тилакдошиман!

Санат КУШКУМБАЕВ,

Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Қозоғистон стратегик тадқиқотлар директори ўринбосари

/media/in_content_images/Inf3_uz-02.jpg_image

Сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий, ҳам давлат ва жамиятнинг ҳуқуқий ва ижтимоий соҳаларида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди. Давлатлараро муносабатларни ривожлантириш йўналишида, айниқса минтақавий даражада кўплаб ижобий ўзгаришлар юз берди. Кейинги йилларда таълим сифатини ошириш ва кадрлар сиёсатига эътибор қаратиш трансформацияларни тезлаштиради ва уларнинг самарадорлигини оширади.

Нилуфар АЗИМОВА,

Осиё тараққиёт банки маслаҳатчиси

/media/in_content_images/Inf3_uz-03.jpg_image

Ўзбекистон тўғри йўлда ва дунёга очилмоқда. Дунё буни ижобий баҳолайди ва қадрлайди. Мамлакат ўз олдига қўйган мақсадларига етишишида ва кейинги дадил қадамларида омад тилайман. Биз давлат ва жамиятнинг барча даражаларида потенциал янги раҳбарларни мақсадли тайёрлашни, мамлакатни ислоҳ қилиш бўйича қатъиятли ишлар давом эттирилишини қўллаб-қувватлаймиз.

Мен Ўзбекистоннинг ички тараққиёти ва халқаро ривожига катта ҳисса қўшаётган «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ва бошқа бир нечта фуқаролик жамияти институтларига миннатдорлик билдираман!

Мьюша СЕВЕР,

«Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти

директори (Словения)

/media/in_content_images/Inf3_uz-04.jpg_image

Сўнгги олти йил ичида Ўзбекистондаҳуқуқий, суд тизимини мустаҳкамлаш соҳаларида сезиларли ўзгаришлар юз берди. Жумладан, адвокатларнинг ролини кучайтириш, адвокатлар жамоаси ва прокуратура органлари ўртасида тортишувли имкониятларни тенглаштиришга эришиш чоралари кўрилди. Ислоҳотларнинг ёрқин мисолларидан бири бу – Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ташкил этилиши бўлди. Адвокатларнинг ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳуқуқий мақомини янада мустаҳкамлаш, шубҳасиз, фуқароларнинг кундалик ҳаёти сифатини яхшилайди, шунингдек, Ўзбекистоннинг демократик жамиятларнинг жаҳон айвонидаги мавқеини оширади.

Жеймс ИГЛИН,

«Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти (Словения), ҳуқуқшунос

/media/in_content_images/Inf3_uz-05.jpg_image

Мен Ўзбекистондаги воқеа-ҳодисаларни ҳар куни онлайн нашрлар янгиликлари орқали кузатиб бораман. Сўнгги беш йил ичида Президент Мирзиёев раҳбарлигида кўплаб ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилганига гувоҳ бўлдим. Ўзбекистонни иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан ривожланган давлатга айлантириши учун давлат ва жамиятни трансформация қилиш йўлидаги бундай ҳаракатлар давом этишини тилайман.

Ри Ик Хён,

Моквон университети вице-президенти (Корея Республикаси), профессор

/media/in_content_images/Inf3_uz-07.jpg_image

Ўзбекистонда, шубҳасиз, катта ўзгаришлар бўлди ва Президент танлаган йўл жуда мураккаб, аммо ягона тўғри йўл. Кадрлар етишмаслиги, коррупция, пандемия – булар мамлакат тараққиётини тўсиқ бўлувчи омиллар. Ўз ишининг усталарининг, янгича фикрловчи инсонларнинг ва ҳақиқий ватанпарварларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириб, кўпроқ ижобий, самарали таъсир кучига эришиш мумкин.

Дияс МУТАЛОВ,

«Formula of language learning» нодавлат таълим муассасаси таъсисчиси

Айни вақтда Ўзбекистонда жамият ҳаётининг барча жабҳаларида тизимли, жадаллашган ислоҳотлар жараёни кечмоқда: сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий тизимлар ривожлантирилмоқда, маънавий-маърифий тикланишлар юз бермоқда, демократик қадриятлар қарор топмоқда. Мен Президент Шавкат Мирзиёевнинг амалга оширган чуқур ислоҳотларига тасаннолар айтаман. Мамлакатингиз иқтисодий жиҳатдан гуллаб-яшнашига тилакдошман!  

Усен СУЛЕЙМАН,

Қозоғистон Республикасининг

махсус топшириқлар бўйича элчиси

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan