Uncategorized

Жарқўрғонлик мерганлар жамоаси вилоятда пешқадам

Спортнинг техник ва амалий турларини янада кенгроқ тарғиб этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан спортнинг ёзги биатлон тури бўйича вилоят биринчилигининг 1-босқич мусобақаси ўтказилди. Жарқўрғон туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтган ушбу мусобақада “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши тизимидаги ташкилотлардан 7 та жамоадан иборат 35 нафардан ортиқ спортчилар иштирок этдилар.

Мусобақа якунига кўра, қиз болалар ўртасида:

1-ўринни Жарқўрғон тумани Ўқув спорт техника клуби (ЎСТК) спортчиси Норхол Холдорова;

2-ўринни Қумқўрғон тумани ЎСТК спортчиси Севара Янгибоева;

3-ўринни Қумқўрғон туман ЎСТК спортчиси Диёра Маматраимова қўлга киритди.

Ўғил болалар ўртасида эса:

1-ўринни Шеробод тумани ЎСТК спортчиси Асрор Ўролов;

2-ўринни Жарқўрғон тумани ЎСТК спортчиси Аброр Норменглиев;

3-ўринни Қумқўрғон тумани ЎСТК спортчиси Олломурод Раҳмонов қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида:

1-ўринни Жарқўрғон тумани ЎСТК;

2-ўринни Қумқўрғон тумани ЎСТК;

3-ўринни Шеробод тумани ЎСТК жамоалари эгалладилар.

Ғолиб бўлган спортчилар ва жамоаларга “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгашининг дипломлари ва Жарқўрғон тумани ўқув спорт техника клубининг эсдалик совғалари топширилди.

Ёзги биатлон бўйича вилоят биринчилиги мусобақасининг 2-босқичи жорий йилнинг июнь ойида Қумқўрғон туманида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши Матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan