Uncategorized

Гиёҳвандлик аср вабоси

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи тумани суди томонидан тумандаги  «Хайрабод»  ва «Ободон» МФЙ ларида маҳалла фуқаролари, ИИБ ходимлари, профилактика инспекторлари билан  “Гиёҳвандлик аср вабоси” ҳамда “Оилада ҳуқуқий маданиятни ва ҳуқуқий тарбияни шакллантириш” мавзуларида  давра суҳбатлари ўтказилди.

Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг раиси М.Хакимов томонидан йиғилганларга  гиёҳвандлик кейинги йилларда бутун ер юзида кенг тарқалган бир иллат эканлиги, бугунги кунда гиёҳвандлик бутун жамиятга таҳдид солаётганлиги ҳақида алоҳида тўхталиб, бу борада Республикамизда ҳам доимий равишда тадбирлар ўтказилиб борилаётганлиги, жумладан, олий ўқув юртларида, лицей ва коллеж, мактаб ва бошқа ўқув муассасасаларида барча соҳа вакиллари ҳамкорлигида тадбирлар ўтказилиб, ёшлар ўртасида тушунтириш ишлари мунтазам равишда олиб борилаётганлигини билдирди.

Шунингдек, бу борада жиноят қонунчилигида ҳам бир қатор қонун нормалари билан жавобгарлик белгиланлиги ҳақида тушунтириш бериб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддасига  кўра, гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш;

Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш — ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 274-модда кўра, гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш

Гиёвандлик воситалари, психотроп ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир этувчи бошқа моддаларни ҳар қандай шаклда истеъмол қилишга жалб этиш.

уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 275-моддасига  кўра, гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш;

Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёки жўнатишнинг белгиланган қоидаларини бузиш —

энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддасига кўра, гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар

Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш-

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Давра суҳбатлари давомида иштирокчиларга инсон ҳаёти, ёш авлод келажагига раҳна солиши мумкин бўлган гиёҳвандлик-бангиликка қарши курашиш мустақил юртимизнинг ҳар бир фуқароси, қолаверса, ҳар биримизнинг муҳим вазифаларимиздан бўлиб ҳисобланиши,  жамият ҳаётидаги мавжуд ҳар қандай зарарли иллатни йўқ қилиш ва унинг олдини олиш ҳар биримизнинг вазифамиз, шарафли бурчимиз эканлиги тушунтириб ўтилди.

Сурхондарё вилоят судининг  жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan