Uncategorized

Жаримани ўз вақтида тўлаганга чегирма мавжуд

Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Ушбу қоида қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

? маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;

? жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

? худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan