Uncategorized

Бойсун: Халқим манфаатидан, халқум манфаати устун(ми)

Бойсунликларнинг неча юз йиллик орзуси амалга ошиб, туманда катта ҳажмда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Аммо, шундай вақтда ҳам айримлар ўз нафси, жиғилдони қайғусида. Масалан, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, “F.” хусусий фирмаси раҳбари О.Р. “Обод қишлоқ” дастури асосида туманнинг “Бошработ” маҳалласи учун ичимлик суви тармоғининг қурилишида ҳақиқатда бажарилмаган 77,2 млн. сўмлик қурилиш ишларни қўшиб ёзгани ва бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Маълумотда келтирилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.Р. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan