Uncategorized ЎЗБЕКИСТОН

Карантинда “Сариосиё” темир йўл чегара божхонаси орқали экспорт

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” темир йўл чегара божхона постида қўшни давлатга темир йўлда ташиладиган юкларнинг асосий қисми божхона назоратидан ўтказилади.

Жорий йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида мазкур пост ходимлари 2.7 мингдан ортиқ вагонларда четга чиқарилган 32,3 миллион АҚШ долларлик товарларни экспортга расмийлаштиришди.

Экспортга чиқарилган товарларнинг асосий қисмини сиқилган газ, минерал ўғитлар, буғдой, гранула ва ҳайвонлар озуқалари ташкил этмоқда.

Шунингдек, чегара божхона постида хизмат қилаётган ходимлар хавфсизлиги ва коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиология назорат ўтказиш пунктлари замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланиб, божхона ходимлари махсус тиббий комбинзонлар билан таъминланган.

Бу эса карантин вақтида аҳоли ва ходимлар саломатлигини сақлаган ҳолда хизмат жараёнини юқори даражада давом эттиришга улкан ҳисса қўшади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan