ИЛМ-ФАН

20 йилдан буён Термизийни ўрганаётган марокашлик олим

Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида жорий йилнинг 20-май санасида Ҳаким Термизий ижодининг йирик тадқиқотчиси, калом илми бўйича жаҳон миқёсидаги етакчи мутахассислардан бири доктор Холид Заҳрий билан “Ҳаким Термизий: исломий донишмандлик намоёндаси” мавзусида онлайн семинар ташкил қилинди.

Семинарда Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси Тошкент давлат шарқшунослик институти Имом Бухорий халқаро маркази, Ҳадим илми мактаби, Термиз, Андижон ва Бухоро университетлари профессор-ўқитувчилари ва изланувчиларидан иборат 50 га яқин олим ва тадқиқотчилар иштирок этди. Шунингдек, конфиренцияда Марокашнинг Работ шаҳридаги Муҳаммад Бешинчи университетининг доктарантлари, Малайзия, Индонезия ва бошқа Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларидан бўлган тадқиқотчи ва илм толиблари қатнашдилар.

Ҳаким Термизий ижоди кўплаб исломий илмларга асос бўлгани ва Ислом тархида тутган ўрни ҳақида сўз борди.

Бугунги кунгача “йўқолган” деб ҳисобланиб келинган Қуръон тафсирига оид асарининг тадқиқ этилиб, араб тилида нашрга тайёрланаётгани Ҳаким Термизий ижоди тадқиқотини янги босқичга олиб чиқиши эътироф этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan