ЖАМИЯТ ИЛМ-ФАН ЎЗБЕКИСТОН

Вилоятимизда халқ таълими фидоийлари тақдирланишди

Ёш авлодга пухта таълим бериш, уларни маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш борасидаги хизматлари учун республика халқ таълими ходимларидан бир гуруҳи “Халқ таълими фидоийси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Улар орасида Термиз туманидаги 18-сонли мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари С.Наркулов, Сариосиё туманидаги 7-сонли мактабнинг тожик тили ва адабиёти фани ўқитувчиси С.Азиз, Бойсун туманидаги 47-сонли мактабнинг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Ш.Жумаев, Жарқўрғон туманидаги 6-сонли мактабнинг франсуз тили фани ўқитувчиси Ў.Нармуратовлар бор. Ўйлаймизки, бундай ҳурмат-эътибор уларни янада самаралироқ фаолият кўрсатишга ундайди.

Барча мукофотланган воҳадошларимизни вилоят халқ таълими бошқармаси номидан чин кўнгилдан табриклаймиз дейилади, Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати хабарида.