ЎЗБЕКИСТОН

Сергелидаги мактабдан аёл кишининг мурдаси топилди

Пойтахт Тошкентнинг Сергели туманидаги 47-мактаб ҳовлисидан 44 яшар аёлнинг мурдаси топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси матбуот котиби Хуршида Раҳмонова QALAMPIR.UZ’га маълум қилди. 

Сергели тумани Ички ишлар бўлимига келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 1 декабрь куни соат 7:30 атрофида Қўйлиқ-5 мавзесида жойлашган 47-сонли мактаб ҳудудида Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, “Қўрғонтепа” МФЙда доимий рўйхатга турувчи, 1979 йилдп туғилган М.М.нинг мурдаси аниқланган. 

Суд-тиббиёт экспертизасининг 1 декабрдаги дастлабки маълумотномасига кўра, фуқаро М.М. ўлими сурункали юрак ишемик касаллиги, кардиосклероз, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги, алкаголдан ўткир заҳарланиш, бош юқори ва пастки лаб юмшоқ тўқималари лат ейиши, пастки лаб эзилиб йиртилган яраси, юз, тана, қўл ва оёқ соҳалари қонталашмалари ва тери шилинмалари, ички аъзолари тўлақонлиги натижасида вужудга келган.

Воқеа жойига туман прокурори Тошкент шаҳар прокуратураси навбатчи тергов-тезкор гуруҳи етиб борган.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув натижасига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейди Раҳмонова.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan