ЎЗБЕКИСТОН

Қарзни ундириш ҳақидаги ишларни судларда кўриш тартиби ва амалиёти

Қарзундиришҳақидагидаъвоаризаларасосанқарздор (жавобгар) яшабтурганжойлардагисудларгатааллуқлибўлади, агаржавобгарларбирнечтабўлсаватурлиманзилдаяшасадаъвожавобгарларданбирияшайдиганжойдагидаъвогарни танлови бўйичасудгаберилишимумкин.
Ушбу тоифадагиишларбўйичаасосанқарзберувчи (кредитор) ваиккинчи тараф қарзолувчи (қарздор) ишбўйичатарафларҳисобланади.
Ушбу тоифадагиишларданундирилишилозимбўлгансумманингёкиашёнингбаҳосини 4 фоизимиқдоридадавлатбоживабазавийҳисоблашмиқдорининг10фоизимиқдорида почта харажатлариундирилади.
Қарз ундириш ҳақидаги даъво аризаларига даъвогар ва жавобгарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати, қарз олди берди қилинганлиги ҳақида тилхат, ёки тилхатнинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатлар илова қилинади.
Қарз ҳам мажбурият турларидан бири ҳисобланади. Қарз ундириш тўғрисидаги ишларни кўришда мажбуриятлар тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланилади.
Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари бўлган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб ўшанча суммадаги мулкни ёки қарзга олинган ашёларни хили, сифати, ва миқдорига баравар ашёларни қайтариш мажбуриятини олади.
Одатда қарз шартномаси пул ёки бошқа ашёлар топширилган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Қарз шартномаси фақат пул суммаси ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб кучга кирадиган ва шу пайтдан тегишли мажбуриятлар келиб чиқадиган анъанавий реал шартнома ҳисобланади. Бу шартнома фақат кўрсатилган ҳолатдан бошлаб тузилган ҳисобланиши мазкур модданинг қоидасидан бевосита келиб чиқади. Бу қоидага биноан қарз берувчини қарз беришга мажбур қилиш мумкин эмас, чунки қарзни беришга ваъда беришлик ҳуқуқий кучга эга бўлмайди.
Қарзнинг предмети пул ҳам, шунингдек алоҳида белгисига қараб эмас, балки турга хос аломатларига қараб аниқланадиган кўчар мулклар ҳам бўлиши мумкин.
Бинобарин, қарз предмети ҳисобланган мулк қарз олувчининг мулкига айланади ва қарз берувчининг мулки объекти бўлмай қолади. Шу сабабли қарз берувчи ўша қарзга берилган ашёларни эмас, балки уларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар шундай ашёларнинг қайтариб берилишини талаб қилишга ҳақли. Чунки қарз олувчи ушбу ашёлардан ўз мақсадида, кўп ҳолларда уларни ўзининг худди шундай ашёлари билан аралаштирган ҳолда фойдаланади. Айнан ўша пул купьюраси ёки ўша ашёни қайтаришмумкин эмаслиги табиий, аксинча бўлганда, қарз олувчи улардан ўзмақсадида фойдалана олмаган бўларди. Шунинг учун ўзининг шахсийва қарзга олинган мулк (ашё)ни фарқлаш фақат ҳисобот (бухгалтерия)мақсадларида, жумладан, хўжалик юритувчи субъект соф активлари(суммаси, қиймати) миқдорини аниқлаган ҳолда олиб борилиши мумкин.
Қарзга олинган нарсаларнинг мулкдори бўлиб қарз олувчи ҳисобланади,
қарз берувчида эса фақат қарз шартномасига(мажбуриятга) асослангантегишли талаб қилиш ҳуқуқи мавжуд.
ФКнинг 733-моддаси 1-қисмига кўра, қарз берувчи юридик шахс бўлганида ёки фуқаролар ўртасида тузилган қарз шартномасининг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн барваридан ортиқ бўлганда, қарз шартномасини оддий ёзма шаклда тузилиши талаб этилади.
ФКнинг 109-моддасига кўра, тарафлар бундай ҳолларда гувоҳларнинг кўрсатувларига асосланишга ҳақли эмас, лекин бу ҳолат уларни ёзма ва бошқа далиллар келтириш имкониятидан маҳрум этмайди.
Агар қарзни олганлик жавобгар томонидан инкор этилмаса, бундай ҳолда уни ёзма далиллар билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Агар бир тараф қарзни берганлигини тасдиқлаб, иккинчи тараф, яъни қарздор уни олганлигини инкор қилмасдан пул ёки ашё қарзга эмас, балки ҳадя тариқасида берилган деб тасдиқласа, суд пул ёки ашёни олган тарафдан қарз эмас, балки ҳадя шартномаси бўлганлигини тасдиқловчи далилларни талаб қилиши ва шу асосда низони ҳал қилиши керак.
ФКнинг 734-моддасига кўра, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоиз олиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Фуқаролик кодексини татбиқ қилишда суд амалиётида вужудга келадиган айрим масалалар тўғрисида”гиПленум қарорининг 22-бандига кўра,қарз олувчидан фоизлар ундиришда суд бир вақтнинг ўзида фоиз суммасидан давлат фойдасига ундирилаётган фоиз суммасининг 5 фоизи миқдорида солиқ ундириши мумкинлиги кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 381-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига, дивидентлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга 5 фоизлик солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади.
Қарз олувчи олган қарзини шартномада назарда тутилган муддатда ва тартибда қайтариши лозим.
Агар шартномада қарзни қайтариш муддати кўрсатилмаган бўлса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кунидан бошлаб ўттиз кун ичида қайтариши лозим.
Шартномада бошқа ҳол қайд этилмаган бўлса, қарз олувчи қарзни вақтида қайтармаган ҳолда, агар ушбу қарз бўйича фоизлар тўланган бўлишидан қатъий назар, қарз қайтарилиши лозим бўлган кундан то қарз берувчига қайтариб берилган кунга қадар банк фоизи ставкаси бўйича фоизлар ундирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 327-моддасига кўра бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғартириш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин.
Айрим ҳолларда қарзни олиш ҳақидаги тилхатда қарзни қайтаришни таъминлаш мақсадида бирор бир кўчар ёки кўчмас мулкни гаровга қўйиш кўрсатилган бўлиши мумкин. Бундай ҳолда суд тарафларга битимни тузишда қонун талаб қиладиган шаклига риоя қилмаганлигини тушунтириш лозим.
Бундай ҳолда гаровга олувчи гаров нарсасини сотиш эвазига даъвони қаноатлантиришни талаб қилишга ҳақли бўлмайди.
Ёзма шаклда тузилиши лозим бўлган қарз шартномаси юзасидан гувоҳларнинг кўрсатувлари талаб этилмайди, лекин шартнома алдаш, зўрлик, таҳдид қилиш, тарафлар вакилларининг ёмон ниятда келишиш ҳоллари кабилар бундан мустасно.
Айрим ҳолатларда қарздор олган қарзини қайтарганлигини, мажбуриятни бажарганлигини билдиради.
ФКнинг 257-моддасига кўра, кредитор мажбуриятни бажарилишини қабул қилиб олган вақтида қарздорнинг талаби билан унга мажбуриятниинг тўла ёки қисман бажарилишини қабул қилиб олганлиги ҳақида тилхат бериши шарт.
Агар қарздор олган қарзини тасдиқлаш юзасидан қарз берувчига тилхат берган бўлса, қарз берувчи қарзни қабул қилиб олаётган вақтида ушбу тилхатни қайтариб бериши ёки берган қарзини қабул қилиб олганлиги ҳақида у ҳам тилхат ёзиб бериши лозим бўлади.
Тарафлар ўртасида ушбу қоидаларга риоя қилинмаганлиги кўпинча қарздорнинг қарзни тўлаб берганлиги ҳақидаги важларини тасдиқлашда қийинчиликларни юзага келтиради.
Қарз шартномаси юзасидан низолашиш жараёнида қарз берувчи томонидан қарз олувчига пул ва бошқа ашёлар ҳақиқатда шартномада белгиланганидан кам берилганлиги аниқланса, шартнома ўша миқдордаги пул ёки ашёга нисбатан тузилган деб ҳисобланишига судларнинг эътибори қаратилсин.
Мазкур низоларни кўришда иш якуни бўйича тарафлардан давлат божи агар даъво аризаси қаноатлатирилган тақдирда, даъво аризанинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда жавобгардан даъвогар фойдасига давлат божи ундирилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон
туманлараро судининг судьяси Нилуфар Тўраева

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan