ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистон олтин захиралари бўйича дунёда 17-ўринга чиқди

Германиянинг дунё қимматбаҳо металлар ва хомашё бозорига ихтисослашган Goldenseiten.de интернет саҳифасида мамлакатларнинг олтин захиралари бағишланган World Gold Council (Жаҳон олтин кенгаши) ҳисоботи тўғрисида маълумот берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Жаҳон олтин кенгашининг 2020 йил 1 июндаги ҳисоботига кўра, 335,9 тонна олтин захирасига эга Ўзбекистон дунёда 17-ўринда турибди. Бу мамлакат валюта захирасининг 59,1 фоизини ташкил этади, дейилади ҳисоботда. Ундан кейинги ўринни Саудия Aрабистони (323,1 тонна, 3,4 фоиз) эгаллаган.

Ҳисоботда биринчи ўринни AҚШ (8 133,5 тонна), иккинчи ўринни Германия (3 363,6 тонна), учинчи ўринни эса Халқаро валюта жамғармаси (2 814,0 тонна) эгаллаб турибди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan