СПОРТ

ЙЧЛ. 1/8 финал жавоб ўйинларининг ўтказилиш санаси маълум қилинди

УЕФA Чемпионлар Лигаси нимчорак финал босқичи доирасидаги жавоб ўйинлари санасини келаси ҳафтада эълон қилмоқчи.

1/8 финалнинг жавоб учрашувлари 8 ва 9 август кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда. 12-август кунидан бошлаб эса Лиссабон шаҳрида мини-турнир бошланади. Унда саккиз жамоа битта ўйиндан иборат плей-офф форматида ғолиб номини аниқлашади.

Барча баҳслар «Жозе Aлваладе» ва «Эштадиу да Луш» стадионларида мухлисларсиз ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ», «Aтлетико», «Aталанта» ва «Лейпсиг» клублари Чемпионлар Лигасининг чорак финалига чиққан.

Яна 4та йўлланма қуйидаги жуфтликлар орқали аниқланади:

«Манчестер Сити» – «Реал» (дастлабки ўйин – 2:1),

«Бавария» – «Челси» (дастлабки ўйин – 3:0),

«Ювентус» – «Лион» (дастлабки ўйин – 0:1),

«Наполи» – «Барселона» (дастлабки ўйин – 1:1).

Европа Лигасининг қолган қисми қандай форматда, қачон ўтказилиши ҳозирча аниқ эмас.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan