Aввалроқ «Сток Сити» устози Майкл ЎНил коронавирус учун 5 марта тест топширган ва натижалар салбий чиққанди. Бу сафар натижа ижобий бўлди. ЎНил ўзини изоляцияга олди ва мураббийлар штаби ҳамда футболчилар видеоконференсия орқали боғланиб турадиган бўлди. Жамоани унинг ёрдамчиси Билли МакКинлай вақтинчалик бошқариб турибди.
Маълумот ўрнида, коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган Чепмионшип 20-июндан давом эттирилади. Шу куни «Сток» сафарда «Рединг» билан беллашади.