СПОРТ

«Интер» Лаутаро ўрнига футболчи топди

«Интер» жамоадан кетиш эҳтимоли бўлган ҳужумчи Лаутаро Мартинес ўрнига янги форвард излашни давом эттирмоқда.

Манчестер Эвенинг Неwсънинг ёзишича, «нерадзурри» «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Aгуерони трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

31 ёшли аргентиналик футболчининг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2021-йилгача мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати 52 млн еврога баҳоланмоқда.

Бу мавсумда Aгуеро 30та ўйин ўтказиб, 23та гол ва 3та ассистни ўзи ҳисобига ёздириб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Лаутаро Мартинес ёзда «Барселона»га ўтишни хоҳламоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan