СПОРТ

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси “Странжа”да умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди!

2-11 февраль кунлари болгариянинг София шаҳрида ўтказилган мусобақада Ўзбекистон 6 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.

Терма жамоамиз сафидаги совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Олтин:

-50 кг Сабина Бобокулова

-54 кг Ҳўжаназар Нортожиев

-60 кг Абдумалик Ҳалоков

-71 кг Иқболжон Ҳолдоров

-75 кг Жавоҳир Умматалиев

+92 кг Жаҳонгир Зокиров

Кумуш:

-57 кг Шаҳзод Музаффаров

-63,5 кг Адҳамжон Муҳиддинов

Бронза:

-57 кг Ҳуморабону Мамажонова

-51 кг Асилбек Жалилов

-54 кг Ҳасанбой Дўсматов

-60 кг Дилшод Абдумуродов

-75 кг Фазлиддин Эркинбоев

-86 кг Самандар Жалолов.

Қайд этиш лозимки, мусобақа якунига кўра Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бу борада иккинчи ўринни Ҳиндистон банд этди. Кучли учликка эса мезбон Болгария якун ясади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan