ЎЗБЕКИСТОН

Халқ қабулхоналари – халқимиз орасида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарида фуқароларнинг ариза ва шикояти белгиланган тартибда, холислик тамойиллари асосида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилаётгани мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларига олий қадрият сифатида қаралаётганининг яна бир ёрқин ифодасидир.

Бундан ташқари тасдиқланган график ҳудудларда давлат органлари ва ташкилот рахбарларининг оммавий сайёр қабуллар ўтказилиши таъминлаш жараёнида аҳолининг муаммоларига қисқа вақт режимида ўз ечим топмоқда.

Бунга мисол тариқасида  Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2023 йилнинг бошидан ҳозиги кунга қадар  сектор рахбарларининг ҳудудларда 144 та оммавий сайёр қабуллар ташкил қилиниб, қабуллар жараёнида фуқаролардан келиб тушган 910 та  масалаларнинг 664 таси ёки 72.9 фоизи ижобий ечимини топди. Натижада фуқароларнинг юқори турувчи давлат органларига мурожаат қилиш эҳтиёжини камайтиришга эришилди.

Хусусан Қоракўл туман аҳолисидан 2023 йил бошидан ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикасининг Виртуал ва Халқ қабулхонасига 4528 та масалага оид мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 625 тага ёки 12 фоизга камайган бўлса, бунда ҳар 1 минг нафар аҳолига 27 та мурожаат тўғри келган. Ушбу мурожаатларнинг 1581 таси ёки 35.5 фоизи ижобий ҳал этилган.
          Таҳлиллар давомида туман аҳолисидан иш билан таъминлаш йўналишда йўлланган мурожаатлар сони 2023 йилда 200 тани, 2022 йилда эса бу кўрсаткич 298 тани ташкил этгани кузатилиб, жорий йилда 98 тага камайгани аниқланган.

Мурожаатларда кўтарилган масалар бўйича таҳлил қилинганда энг кўп мурожаатлар моддий ёрдам, пенсия, нафақа бўйича 191 та, электр энергия таъминоти бўйича 255 та, алимент ундуриш бўйича 129 та,  йўл инфратузилмаси бўйича 127 та келиб тушгани маълум бўлган.

Шунингдек, туман аҳолисидан 2023 йилда Қоракўл туман Халқ қабулхонасига бориб, қилинган мурожаатлар сони 723 тага етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 279 тага ёки 28 фоизга камайган.

Юқоридаги маълумотлардан шуни биламизки, туман ҳудудида аҳоли мурожаатларини ҳал этиш йилдан йилга яхшиланиб бормоқда. Хулоса қилиб айтганда, Халқ қабулхоналари аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг ҳаётий муаммоларини ҳал этишга кенг имконият яратмоқда.

Авлиёқул Оққиев

Ўзбекиситон Республикаси Президентининг

Қоракўл туманидаги Халқ қабулхонаси мудири

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan