
Вазирлар Маҳкамасининг божхона бўйича янги қарори эълон қилинди.
Унга кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг қуйидаги нормалари белгиланди:
– ҳаво транспортида – 1000 доллар (амалда 2000 доллар);
– темир йўл ва дарё транспортида – 500 доллар (амалда 1000 доллар);
– автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали – 300 доллар;
– халқаро курьерлик жўнатмалари орқали – 200 доллар (амалда бир чоракда 1000 доллар);
– халқаро почта жўнатмалари орқали – 100 доллар (ўзгармаган).
Бундан ташқари, божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак.