Oy: Sentabr 2023

Муҳсин Ҳисомиддинов уч карра Осиё ўйинлари ғолиби бўлди

Айни кунларда Хитойнинг Ҳангжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида бугундан Кураш баҳслари старт олди. Ўзбекистон курашчилари ҳақиқий полвонлар юртидан эканликларини намойиш этишиб, биринчи кун баҳсларининг ўзида 3 та олтин, 1 та кумуш медални ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди. Жумладан, эркаклар ўртасида…

Қозоғистонда самолёт ҳалокатга учради, қурбонлар бор

Бугун, 30 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 8:44да УПЛА286 самолёти Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти яқинида ҳалокатга учради. Натижада икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда республика Транспорт вазирлиги фуқаро авиацияси қўмитаси хабар берди. Бортда ўқув парвози амалга оширилаётган бўлган. Департамент маълумотларига…

Сергелидаги аҳолидан пул сўраётган фирибгарлар пайдо бўлибди

Маълумки, Сергели туманида содир бўлган фавқулодда ҳодиса натижасида аҳолининг зарар кўрган уй-жойларини тиклаш ишлари жадал давом этмоқда. Бу ишларнинг барчаси аҳоли учун БEПУЛ амалга оширилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, мураккаб вазиятдан фойдаланиб, аҳолидан пул ундириш ниятида бўлган шахслар мавжудлиги…

Денгиз сувини чучуклаштирувчи қурилма ишлаб чиқилди

Жанубий Урал давлат университети мутахассислари шўр денгиз сувини чучуклаштирувчи ҳамда ер ости сувини тозалашда дистиллаш вақтини сезиларли даражада қисқартиришга мўлжалланган қурилма ишлаб чиқишди ва уни патентлашди. Дизайннинг ўзи жуда оддий, у қуёш панеллари билан ишлайди ва келажакда тоза сув етишмовчилиги…

Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни байрам муносабати билан мукофотлади

Таълим-тарбия тизимида ўрнак кўрсатган ходимлар юксак мукофотлар билан тақдирланди. Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига мувофиқ, республикада таълим тизимини ривожлантириш, соҳада туб ислоҳотлар самарасини ошириш, ўқув-тарбия жараёнларига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган…

Россияда бу йил қиш бўйи ғайритабиий иқлим ҳукмрон бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар нимага тайёргарлик кўриш кераклигини уқтиришмоқда.  Синоптиклар Россияда қишнинг уч ойида давом этадиган ғайритабиий об-ҳаво ҳақида гапиришмоқда. Бу сафар иқлимий вазият одатдагидан сал бошқачароқ. Ва бундай аномалиялар ноябр ойининг ўрталаридан намоён бўла бошлайди. Бу ҳақда Фобос об-ҳаво маркази метеорологи Евгений…

Малида бортида “Вагнер” аскарлари бўлган самолёт портлаб кетди

Малида Россиянинг Илюшин Ил-76 самолёти қўниш вақтида портлаб кетди. Манбаларга кўра, бортда “Вагнер”нинг ёлланма аскарлари бўлган. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди. Самолёт Малининг Гао халқаро аэропортига қўнгандан сўнг дарҳол портлаган. Воқеа жойидан олинган суратларда самолёт ёнғин оқибатида деярли бутунлай вайрон бўлганини…

Оғир ҳудудлар обод бўлмоқда

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан чекка ва олис ҳудудларнинг ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш ва аҳоли турмуш даражасини кўтаришга қаратилган “Обод кўча”, “Обод маҳалла”, “Обод хонадон” мезонларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ана шундай манзиллардан бири Хоразм вилоятидир. Дастур бўйича вилоятнинг…

1 октябрь – байрам арафасида неча кун дам олинади?

Меҳнат кодексига кўра, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ишланмайдиган байрам ҳисобланади. Бу йил 1 октябрь якшанбага (умумий дам олиш куни) тўғри келмоқда. Дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келганда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади….

ЖССТ эксперти: Ҳозир дунё бўйича COVID-19 нинг доминант версияси йўқ

Шу йил август ойида Ҳиндистон ва Буюк Британияда коронавируснинг янги мутацияси — EG.5 субварианти тарқалаётгани ҳақида хабар берилганди. Кўп ўтмай Eris деб номланган мазкур версия АҚШ, Хитой, Жанубий Корея ва Япония каби жами 51 давлатда рўйхатга олингани маълум қилинди. Шундан…